Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Агробанк»дан икки янги лойиҳа – «Agromarkaz» ва «Agrozamin – O‘zimizniki»

«Агробанк»дан икки янги лойиҳа – «Agromarkaz» ва «Agrozamin – O‘zimizniki»

3 июнь соат 18:00 да Тошкент шаҳридаги Япон боғида Агробанк ўз экотизими доирасидаги янги 2 та лойиҳасини тақдим қилди: «Agromarkaz» қишлоқ хўжалигидаги сервислар ва »Agrozamin – O‘zimizniki» платформаси.

«Agromarkaz» қишлоқ хўжалигидаги барча зарур хизматларни жамлаб, соҳадаги жараёнларни янада мослашувчан ҳолга келтиради. «Agrozamin – O‘zimizniki» эса бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан томорқа ер эгалари учун хизмат қилади.

«Agromarkaz» – шахсий томорқа хўжаликлари эгалари учун хизматларни таклиф этадиган комплекс хизматлар маркази ҳисобланади. Марказ хизматларидан: 
томорқа ер эгалари;
деҳқонлар;
фермер хўжаликлари ва кластерлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Марказлар ягона «Agromarkaz» дизайни ва таниқлик белгиси базасида қурилади ва жиҳозланади. Лойиҳа доирасида республиканинг 167 туманида ташкил қилинмоқда.

«Agromarkaz»нинг асосий фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича бўлимларни ўз ичига олади:

Agrolab – ўсимлик ва тупроқ диагностикаси бўйича замонавий лаборатория. Ер унумдорлиги, озиқ моддаларнинг етиб бориши ва ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш даражаси, намликнинг мавжудлиги, ўсимликларни турли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш ва уларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш каби хизматларни кўрсатади;  
Агромаркет – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўкони.
Агроном, ветеринар ва лаборатория мутахассиси консультацияси.
Agromarkaz тасарруфидаги мини-техника ёрдамида ферма ёки боғларда хизмат кўрсатиш;
Call Center – ягона рақам бўйича маслаҳат ва хизматлар олишни ташкиллаштириш;


Автоматлаштирилган банк хизматлари маркази

«Agrozamin – O‘zimizniki» — бу фермер ва томорқа ер эгалари учун махсус чакана савдо платформаси. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга улар етиштирган ёки ишлаб чиқарган маҳсулотни тез ва осон сотиш имконияти тақдим этилади.

Харидорлар эса ўзларига керакли товарни қулай қидирув тизими орқали топиши, буюртма қилиши ва сотиб олиши мумкин бўлади. Сервис каталоги аграр соҳа билан боғлиқ 100дан ортиқ йўналишларни ўз ичига олади. Савдо платформасидан веб-сайт, шунингдек, Android и iOS мобил иловалари орқали фойдаланиш мумкин.

Платформада агробизнесни ривожлантиришга йўналтирилган қатор хизматлар жорий этилган.

Ер эгаларига қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспертлар билан тўғридан-тўғри боғланиш имкониятини берувчи Онлайн-консультант хизмати йўлга қўйилди. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар муайян соҳадаги малакали мутахассислар, масалан, агроном ёки ветеринарлар консультациясидан фойдаланиши мумкин. Суҳбат онлайн-видеоконференция ёки чат орқали ёзма шаклда ўтказилади.

Шундай қилиб, Агробанк мамлакат иқтисодиётидаги муҳим йўналишларни яхшилаш тизимини қуришда яна бир катта қадамни қўймоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг