Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Агентлик баёнот билан чиқди – арзон уйларнинг ДХМ орқали берилиши бошланмаган

Агентлик баёнот билан чиқди – арзон уйларнинг ДХМ орқали берилиши бошланмаган

Фото:«Xabar.uz»

Маълумки, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб ДХМлар ёки my.gov.uz портал орқали фуқароларга субсидиялар бериш учун ариза қабул қилиши назарда тутилган.

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими масала юзасидан тушунмовчиликлар кўпайгани сабаб, айрим жиҳатлар юзасидан тушунтириш берди. 

Субсидиялар маълум тоифадаги фуқаролар учун уйларни бозор нархида харид қилишга берилади. Яъни, арзон уйларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига асосан 2017 – 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридагикомиссия субсидия тайинлаш билан шуғулланмайди.

Лекин, фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилмаган. Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликда ўзгартириш киритилмаган.

Арзон уй-жой учун навбатлар ДХМлар орқали ўзгартирилмайди, Марказни бу масалага алоқаси йўқ. Мазкур масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Энди субсидия ҳақида қисқача:

Фармонга кўра ушбу субсидиялар кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларгаипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Фармонда субсидия тўлаш схемаси кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, субсидия тайинлаш учун фуқаролар аниқ мезонлар доирасида танлаб олинади ва улардан ариза билан биргамаълум ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш талаб қилинади.

Ушбу мезонлар, аниқ муддатлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар жамланмаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланиши керак ва шундан сўнг ушбу хизмат тўлиқ ишга туширилади.

Бироқ, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги томонидан Марказларда ариза қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Қарор қабул қилингандан кейин субсидия олувчиларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланади. Фақат қарор чиқишини кутиш керак.

P.S. Субсидияни тўлаш мезонлари тасдиқланганидан сўнг, ДХМ расмий каналида бу ҳақида зудлик билан маълумот жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг