Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди
![Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/7/720_460_95_2775783592.jpg)
Тошкент вақти билан 14:20 да (11.01.2024 йил, Гринвич бўйича 09:20 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 180 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 517 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter