Афғонистонга 74 тонна ёрдам юборилди
Қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг бир неча вилоятида 22 июнь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида минглаб одамлар қурбон бўлган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур фожиа юзасидан баёнот бериб, афғон халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter