Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистондаги портлашда 5 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги портлашда 5 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида содир этилган портлаш натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди.

Ҳирот касалхонаси маълумотларига кўра, портловчи қурилма маҳаллий аҳоли ўртасида машҳур бўлган ўйин вақтида портлатилган.

Жароҳатланганлардан айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум қурбонлари сони кўп бўлган.

Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг