Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна тартибсизликлар авж ола бошлади

Афғонистонда яна тартибсизликлар авж ола бошлади

Афғонистоннинг турли ҳудудларида ҳар хил гуруҳларга бўлинган жангарилар томонидан ички низолар яна авж ола бошлаган. Бугун Бадахшон вилоятидаги толиблар ва номаълум қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувда 10 киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган аскарларнинг 4 нафари толиблар бўлиб, қарши фронтдан эса 6 киши бевақт кўз юмган. Аммо ҳозирча ҳар икки томон ҳам бу воқеа ҳақида бирор изоҳ бермаган. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, толиблар ва қарши фронт ўртасидаги жанглар Бадахшон ва Регистон ҳудудларида давом этяпти.

Шунингдек, Ҳирот шаҳридаги Эрон консуллиги олдида оммавий тартибсизлик бўлиб ўтган. Намойишчилар элчихона эшикларига ўт қўйишган, тош тўла қопларни отишган. Қўриқчилар ҳавога ўқ узиб, уларни тарқатмоқчи бўлган. Митингчилар Ҳирот губернатори келгач, тинчланишгани айтилган.

Эслатиб ўтиш керак, аввалроқ Бадахшон вилоятида номаълум жангарилар Толибон ҳаракати командирларидан бирини ўлдириб кетишган эди. Тўрт кун олдин Кобулда портлаш кузатилган бўлса, собиқ афғон аскарлари толибларга қарши куч тўплаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг