Афғонистонда қуролли тўқнашув: 10 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Забул вилоятида «Толибон» жангарилари ва хавфсизлик кучлари ўртасида чиққан қуролли тўқнашув оқибатида 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Забул тумани маҳаллий кенгаши раиси Ато Жон Ҳақбаённинг маълум қилишича, жангарилар Забул Атгар тумани марказига ҳужум уюштирган. Хавфсизлик кучлари уларга қаршилик қилгани туфайли қуролли тўқнашув келиб чиққан.
Қуролли тўқнашувда 10 ҳарбий ҳалок бўлган, 12 нафари яраланган.
«Толибон» эса тўқнашувда 38 ҳарбий ҳалок бўлганини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter