Афғонистонда қаҳратон қурбонлари сони 80 нафарга яқинлашди
Афғонистон табиий офатларни бошқариш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда қаҳратон совуқ оқибатида сўнгги тўққиз кунда камида 78 киши ҳалок бўлди.
Вазирлик вакили Шафиулло Раҳимий ўз идораси бошқа давлат муассасалари билан биргаликда камида 1 млн кишига озиқ-овқат ва пул кўринишида мадад берганини таъкидлади.
Афғонистон метеорология департаменти бу йил ҳаво ҳарорати мисли кўрилмаган даражада пасайиб кетганини қайд этган. Мамлакат ғарбидаги Ғур вилоятида ҳарорат -34 даражагача тушиб кетди.
«Бутун мамлакатни қуршаб олган қаҳратон кейинги ҳафтагача давом этади», — деди метеорология департаменти раҳбари Муҳаммад Жума Наврўз.
Қаттиқ совуқ ва қор бўронлари аксарият вилоятлардан ўтувчи асосий йўлларни бекитиб қўйиб, муҳтожларга ёрдам етказишни қийинлаштирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter