Афғонистонда ер қимирлади. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Кеча, 5 август куни Тошкент вақти билан 21:01 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 21:01 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,57 градус шимолий кенглик; 70,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 320 км.
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 432 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 470 км.Жиззах вилоятида 3-4 балл, 472 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 478 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 488 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 507 км.
Тошкент шаҳрида 3 балл, 539 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter