Афғонистонда 21 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди
Афғонистон жанубида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, кеча, 17 март куни Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида йўловчи автобуси, мотоцикл ҳамда нефт ташувчи танкернинг тўқнашуви натижасида йирик ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳат олган. Жароҳатланганлар яқин ҳудудлардаги шифохоналарга етказилган.
Аниқланишича, Кобулга кетаётган автобус ва мотоцикл тўқнашувидан сўнг автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўлга чиқиб, Ҳиротга кетаётган нефт ташувчи танкер билан тўқнашган. Транспорт воситалари тўқнашувдан кўп ўтмай ёниб кетган.
ЙТҲ оқибатида вафот этганлар орасида автобус ва мотоцикл ҳайдовчилари ҳам борлиги айтилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ЙТҲ юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter