Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Афғонистон халқаро террорчилар бошпанасига айланиб қолмаслиги керак»

«Афғонистон халқаро террорчилар бошпанасига айланиб қолмаслиги керак»

2022 йил 27 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкентга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан учрашган.

Томонлар афғон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва тизимлаштириш зарурлигини айтишган. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда Термиз шаҳрида яратилган кўп функцияли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.

Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш, аёлларнинг асосий эркинликлари, шу жумладан, уларнинг таълим олишлари, ҳаракатланишлари, жамият ҳаётида тенг асосда иштирок этишлари бўйича дунё ҳамжамиятининг талабларини бажариши масаласида ёндашувларнинг ўхшашлиги қайд этилган.

Афғонистон замини бошқа ҳеч қачон турли халқаро террорчиларнинг бошпанасига айланиб қолмаслиги, минтақа давлатлари ва учинчи мамлакатлар учун хавф туғдирмаслиги кераклиги алоҳида билдирилган.

Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мамлакатда энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш муҳимлиги эътироф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг