Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон террористик марказга айланиб қолмаслиги зарур – Мирзиёев 

Афғонистон террористик марказга айланиб қолмаслиги зарур – Мирзиёев 

Президент Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммитида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз нутқида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳимлигига эътибор қаратди.

«Бу мамлакат халқаро террористик марказга айланиб қолмаслиги учун зарур», – дейди Ўзбекистон етакчиси.

Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. У Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси билан Осиё давлатларининг БМТ Бош Ассамблеясига қўшма мурожаати имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Шунингдек, ҳамкор давлатларнинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жамғармасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини амалга оширишдаги қўллаб-қувватлови ва иштирокига умид билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг