Афғонистон ҳукумати 67 вагон нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Улар маҳсулотни сифатсиз деб топган
Толибон ҳукумати жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистондан импорт қилинган 67 та цистернадаги нефтни ортига қайтариб юборди.
«Ҳижрий 1445 йил муҳаррамнинг 19-кунида Миллий стандартлар агентлиги томонидан биринчи марта Харитан портида сифатсиз ёқилғи юкланган катта миқдордаги (67 та) вагон Ўзбекистонга қайтариб юборилди.
Сўнгги пайтларда миллий стандартлар агентлиги томонидан паст сифатли нефт импортининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриляпти», – дейилади Агентлик расмий хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter