Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғон собиқ қўмондонлари толибларга қарши бирлашмоқчи

Афғон собиқ қўмондонлари толибларга қарши бирлашмоқчи

Афғон армиясининг собиқ қўмондони Сами Садат собиқ хавфсизлик кучлари, айниқса, афғон армиясини қайта тиклаш ҳаракати борлигини айтган. Айни пайтда юқори унвонли қўмондон ва зобитлар, бир қатор афғон сиёсатчилари билан музокаралар олиб бориляпти.

«Қурбон ҳайитидан сўнг хавфсизлик кучларини бирлаштириш бўйича режамиз бўлади. Биз учта йўналиш бўйича амалиётларни бошлаймиз: ҳарбий, сиёсий ва фуқаровий», деган Садат ўз интервьюсида.

Қўмондоннинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётга бу гал судланмаган ва порахўрликка алоқаси бўлмаган одамлар сайлов жараёни орқали танлаб олинади. Сиёсий етакчиларнинг бир қарорга келишлари учун белгиланган энг охирги муддат Қурбон ҳайитидир.

Эслатиб ўтиш керак, 2021 йил толиблар Афғонистонни ўз назоратига олишларидан олдин Сами Садат Ҳилманд вилоятида уларга қарши урушда раҳбарлик қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг