ADM Global янги Kia Sonet шаҳар кроссоверига нархларни эълон қилди
2024 йил 1 апрел куни Kia Uzbekistan’нинг расмий сайтида кроссоверларнинг ўз линиясидаги энг ихчам модел саналган Sonet’нинг нархлари эълон қилинди.
Ушбу кроссовер Ўзбекистон ҳудудида, пайвандлаш ва кузови бўялишидан тортиб, то автомобилларнинг сўнгuи синовдан ўтказилишигача бўлган жараёнларни ўз ичига олувчи тўлиқ технологик цикл (CKD) бўйича ишлаб чиқарилаётган Kia’нинг илк модели ҳисобланади. Автомобил Ўзбекистонда учта комплектацияда, моделга олдиндан буюртма беришни бошлаш даврида махсус нарх бўйича тақдим этилади:
Classic – 189 900 000 сўм;
Luxe – 222 900 000 сўм;
Prestige – 239 900 000 сўм нархларда.
Kia Sonet – ихчам замонавий шаҳар кроссоверидир. Ушбу сўнгги урфдаги кроссовер замонавий дизайн, қулайлик ва илғор технологияларни таклиф этиб, булар уни ёш ва ўзини ҳурмат қилувчи инсонлар орасида машҳур смарт-кроссоверга айлантиради. Кичик ўлчамларига қарамай, Sonet таниқли бўлган «Йўлбарс табассуми» радиатор панжарасига ҳамда «юрак уриши» услубидаги ёруғликдиодли оптикасига эга. Sonet’нинг сўнги урфдаги қиёфаси эътиборни ўзига жалб этади, «йўлтанламас» элементлар эса унга янада дадил ва қатъиятли кўриниш бахш этади. Катта, 205 мм га тенг ер сатҳидан баландлик туфайли, Sonet учраши мумкин бўлган деярли ҳар қандай вазиятда ўзингизни ишончли ҳис қилади.
Sonet’нинг интерери кўплаб жозибали ечимларга эга. У ўзида замонавий «интеграциялаштирилган» қурилмалар панели ва мултимедиа тизимининг экранини, рангни танлаш имкониятига эга бўлган интерер зоналарининг ёритилишини, мобил қурилмаларни симсиз зарядлаш панели ва USB улагичларининг мавжудлигини уйғунлаштиради. Sonet, шунингдек, кичик кроссоверларда камдан-кам ҳолларда учрайдиган премиюм тоифасидаги Bose аудио тизимини таклиф этади. Узунлиги – 4120 мм, кенглиги – 1790 мм ва баландлиги – 1625 мм (томдаги рейлингларни ҳисобга олган ҳолда – 1642 мм) бўлган ўзининг ихчам ўлчамларига қарамай, Sonet иккинчи қатор ўриндиқларининг оддий ҳолатида етарли даражада катта бўлган 392 литр ҳажмли юкхонага эга.
Kia Sonet – яхши мувозанатли ва техник жиҳатдан мукаммал автомобил бўлиб, вақт синовидан ўтган, максимал қуввати 115 от кучига тенг бўлган тўрт силиндрли 1,5 MPI бензинли двигател билан жиҳозланган. Двигател олти поғонали механик трансмиссия ёки автоматик узатиш қутисига тақлид қилаувчи ва двигател айланишларини оптимал оралиқда сақлайдиган «интеллектуал» вариаторли IVT билан жуфтликда ишлайди. Шунингдек, автомобилни ҳайдаш услуби ва йўл шароитларига янада аниқроқ мослаштириш учун ҳаракат режимларини танлаш тизими мавжуд. Kia Sonet’нинг барча тақдим этилаётган комплектациялари олд приводлидир.
Kia Sonetнинг базавий жиҳозланиши кузов рангида бўялган ён кўзгулар корпуслари ва эшик тутқичларини, радиатор панжарасидаги қора порлоқ ҳамда олд ва орқа бамперлардаги кумуш ранг қўшимчаларни, марказий тирсак таянчини, ҳайдовчи учун кўзойнак қутиси ва иккинчи қатори ўриндиқлари учун хушмуомала чироқни, юкхона бўлмаси ёритилиши ва токчасини, барча эшиклардаги ойна кўтаргичлар электр приводини, рул устунининг баландлик бўйича созланаш имкониятига эга кўп функцияли рул чамбарагини, масофадан бошқарилувчи марказий қулфни, 4 динамикли аудио тизимни, иммобилайзерни, мобил қурилмаларни улаш учун Bluetooth модулини назарда тутади. Комплектациясидан қатъи назар, ёруғлидиодли фаралар ва кундузги юриш чироқлари, габарит чироқлари ва орқа чироқлар ўрнатилади.
Classic комплектациясида кроссовер олти босқичли механик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Автомобилнинг 100 км/соат тезликка тезлашиши 10,6 сонияга тенг, комбинацияланган циклдаги ёқилғи сарфи 6,5 л/100 км. Sonet Classic кондиционер билан жиҳозланади, ўриндиқлар комбинацияланган (мато/сунъий чарм) қопламга эга. 215/60Р16 шинали штампланган пўлат дискли 16 дюймли ғилдираклар ўрнатилади.
Kia Sonet Luxe вариаторли трансмиссияга эга бўлиб, 100 км/соат тезликка 11 сонияда тезлашади, ёқилғи сарфи – 100 км учун 6,2 литр. Кроссовер томдаги рейлинглар, туманга қарши фаралар ва хромланган ташқи тутқичлар билан жиҳозланган. Ҳайдовчи ўриндиғи қўшимча равишда баландлиги бўйича созланишга эга. Шунингдек, ушбу комплектацияга двигателни ишга тушириш тугмаси бўлган Smart Key калитсиз кириш тизими, автоматик иқлим назорати, круиз-бошқаруви ва Android Auto ва Apple Carplayни қўллаб-қувватловчи 8 дюймли рангли дисплейли ҳамда 6 та динамикли мултимедиа тизими киради. Кроссовер, шунингдек, орқа парковка датчиклари, динамик маркировка чизиқлари бўлган ортни кўриш камераси ва ёруғлик датчиги билан ҳам жиҳозланган.
Kia Sonet Prestige Maksimal комплектациясида ойна ости чизиғи хромланган молдинглари, 215/60Р16 шинали 16 дюймли енгил қотишма дискли ғилдираклар, томдаги электр приводли люк, ташқи ортни кўриш кўзгуларни букланиши электр приводи, қизил чокли сунъий чарм билан безатилган ўриндиқлар, олд ўриндиқларнинг вентиляцияси тизими, чарм қопламли рул ва трансмиссия селектори дастаги, электрохромли (ўз-ўзидан хиралашадиган) ECM салон кўзгуси, авто функцияли ҳайдовчи эшигининг ойна кўтаргичи, интерьер жабҳаларининг динамик ёритилиши, педаллардаги металл қопламалар, 4,2 дюймли дисплейга эга Supervision қурилмалар панели, Drive Mode Select ҳайдаш режимини танлаш тизими, олд парковка датчиклари, 7 динамикли Bose аудиотизими ва марказий консолдаги мобил ускуналарни симсиз зарядлаш панели билан жиҳозланган.
Таъкидлаш жоизки, Kia анъанавий равишда асосий эътиборни хавфсизликка қаратади. Sonet’нинг кузови бардошли пўлатдан, жумладан, юқори чидамли ва ўта юқори чидамли навларидан тайёрланган. Автомобил олд хавфсизлик ёстиқчалари билан, Prestige конфигурацияси эса – ён хавфсизлик ёстиқчалари ва пардачалари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобил тормоз блокировкасига қарши тизим (ABS), курс барқарорлиги тизими (ESC), қияликда қўзғалишга ёрдам тизими (HAC), шиналардаги босимни назорат тизими (TPMS) ҳамда ISOFIX болалар ўриндиғини маҳкакланиши ва ҳаракатланиш пайтида эшикларни автоматик қулфлаш каби хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.
Ихчам Sonet кроссоверларига Kia’нинг жозибадор анъанавий завод кафолат шартлари амал қилади. Ишлаб чиқарувчи, қай бири биринчи келишига кўра 5 йил ёки 150 000 километр юришга кафолатни тақдим этади.
Телефон: +998 (55) 500-83-33
Sayt: kia.uz
Instagram: @kia__uzbekistan
Telegram: t.me/kia_rasmiy
Telegram-bot: t.me/kiauzbekistanbot
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter