Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ер участкалари қандай тартибда олиб қўйилишини эслатди

Адлия вазирлиги ер участкалари қандай тартибда олиб қўйилишини эслатди

Фото:«Sensorika»

Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан тегишли ҳоким ёки Ҳукумат қарорига кўра амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали бу ҳақда эслатиб ўтди.

Ер эгаси ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга шикоят қилиши мумкин.

Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар ҳамда бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш, дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарор бош режаларга, турар жой туманларини режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.

Олиб қўйилаётган ер участкаларида уйлар ва бошқа иморатлар, иншоотларнинг асоссиз бузилишига ва дов-дарахтларнинг кўчириб ташланишига йўл қўйилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг