Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ҳукуматда яна қисқаришлар бўлишини айтди

Адлия вазири ҳукуматда яна қисқаришлар бўлишини айтди

Вазирлик ва идораларни тузиш ҳамда тугатиш бўйича маълум тартиблар ўрнатиш орқали давлат бошқарувидаги хизматчилар сони қисқариши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлатов Тошкентда Марказий Осиё давлатлари давлат хизматчилари учун «Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш» мавзусидаги халқаро конференцияда айтиб ўтди, деб хабар берди Xabar.uz мухбири.

Русланбек Давлатовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида бир-бирини такрорлайдиган тузилмалар ва функциялар оптималлаштирилади. Вазирлик ҳамда идораларни ташкил этиш, шунингдек, тугатишнинг аниқ тартибларини, уларнинг тузилмаси ва штат жадвалига қўйиладиган талабларни белгилаш йўли билан «ихчам ҳукумат»ни яратиш кўзда тутилмокда.

Мазкур конференция Адлия вазирлиги ҳамда Венеция комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилмокда. Тадбирдан давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя этиш масалалари ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиш учун очиқ мулоқот майдонини ташкил этиш режалаштирилган.

Конференцияда Германия, Франция, Португалия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган экспертлар, мутахассислар, адлия ва давлат хизматчилари иштирок этишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг