Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Абу Сахий»дан бир ойда 5 миллиард сўм тушум тушган. Номи ўзгаргандан кейин-чи?

«Абу Сахий»дан бир ойда 5 миллиард сўм тушум тушган. Номи ўзгаргандан кейин-чи?

Фото: «Спутник»

Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда Тошкент вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишмоқда.

Собиқ «Абу Сахий» МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор «Тошкент ипак йўли» мажмуасига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган.

Бу ҳақда Президентнинг Телеграмдаги расмий канали хабар берди. Эслатиб ўтиш керак, ўтган йили декабр ойида халқ тилида «Абу Сахий» номи билан танилган бозор «Тошкент ипак йўли» мажмуасига айлантирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг