Абитуриентлар диққатига! Қабул жараёнлари якунланишига кам фурсат қолди (видео)
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.
Рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 22 июлга қадар давом этади.
Қабул жараёнлари якунланишига ҳам кам фурсат қолганлигини, айрим абитуриентлар шахсий маълумотларини киритган бўлса-да ҳалигача таълим йўналишларини танламаганлигини, олдинги йиллар битирувчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг тест синови учун тўловни амалга оширишлари кераклигини, чет тилидан хорижий сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда абитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини тавсия қилинади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоролик тайёрланган бўлиб, абитуриентлар мазкур видеоролик орқали рўйхатдан ўтишнинг барча босқичлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter