Абдусалом Азизов йиғилиш ўтказди. Қинғир йўлга кирганлар жазога тортилади
ЎФА президенти Абдусалом Азизов ассоциация раҳбарияти, бошқарма ҳамда бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда футболимиздаги мавжуд муаммолар ҳамда ташкилотнинг яқин келажакдаги режалари муҳокама қилинди.
Дастлаб вилоят футбол ассоциацияларининг бугунги фаолияти кўриб чиқилди. Бу тизимдаги муаммоларни бартараф этиш чоралари, ассоциацияларни моддий қўллаб-қуватлаш, кадрлар малакасини кўриб чиқиш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамжиҳатликда вилоятларда футболни ривожлантириш борасида кўрсатмалар берилди.
ЎФА раҳбарининг асосий талабларидан бири футболдаги адолат ва ҳалол ўйин принципларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш. Келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда, бу нопок йўл билан футболимизни орқага тортаётганлар, мухлисларнинг қизиқишини сўндираётганлар аниқланади ва тегишли жазога тортилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter