Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Абдуқодир Мўминов иши» бўйича суд бошланди. Нималар маълум?

«Абдуқодир Мўминов иши» бўйича суд бошланди. Нималар маълум?

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, «Oynaga qarang» МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган)га нисбатан суд жараёни бошланди.

У Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.  

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Абдуқодир Мўминов жорий йилнинг феврал ойида қўлга олинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг