Бунақаси анчадан бери бўлмаганди: ЖЧни олтин медалсиз якунладик
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Абдумалик Халаков олтин медал учун курашди.
Унга финал жангида франциялик жаҳон чемпиони Софиана Умия рақиблик қилди.
Ўзига хос техникага эга Абдумалик финалда ҳам шоу кўрсатиб, чиройли жанг кўрсатишга уринди, аммо франциялик рақиб аниқ ҳаракатлар билан очколар ҳисобида ғалабани илиб кетди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини олтин медалсиз якунлади. Бунақаси анча вақтдан бери кузатилмаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter