Абдумалик Халаков ишончли ғалаба билан бошлади
Ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халаков Белградда ўтаётган жаҳон чемпионатида биринчи жангини ишончли тарзда ўтказди.
Македониялик Жасин Лямага қарши жанг Халаковнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Бу эса якунда ҳакамларнинг баҳоларида ҳам акс этиб, юртдошимиз барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилди.
Бухоролик боксчимизнинг чорак финал йўлидаги рақиби Словения вакили бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter