Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати расмий сайтида хабар берилган.
Абдулла Ариповни Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков кутиб олган.

Бош вазиримиз ташриф давомида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев билан учрашади. Шунингдек, президент Сооранбай Жээнбеков билан ҳам учрашув белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter