Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан учрашди (фото)

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан учрашди (фото)

Фото: «Uznews»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев ўзбек-қирғиз чегараси борасида суҳбатлашишди, деб хабар бермоқда «Uznews».

Икки томонлама учрашув 31 май куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари бош вазирлари учрашувлари доирасида бўлиб ўтди.

Хабарда айтилишича, Қирғизистон Республикаси Бош вазири асосан ўтган йилда икки мамлакат ўртасида йўлга қўйилган мустаҳкам ва дўстона алоқаларга эътибор қаратган ҳолда бундай алоқалардан Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумати манфаатдор эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Қирғизистон бош вазири давлат раҳбарлари томонидан Бош вазирлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бу мамлакатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказилиши эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, бош вазирлар чегара ҳудудлардаги ҳокимлар ва раҳбарлар ўзаро яхши алоқаларни йўлга қўйиши кераклиги борасида ҳам келишиб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг