Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

Абдулазиз Комилов  Вашингтонда АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

Фото: ТИВ

17 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси, демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Роберт Дестро билан учрашди.

Учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Америка томонига мамлакатимизда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, мажбурий меҳнатни йўқ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.

Америкалик дипломат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатни демократлаштириш, жамиятни либераллаштириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ алоқаларини жадаллаштиришга интилиш қатъий эканлигини таъкидладилар, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг