Абдулазиз Комилов Тожикистонга боради
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3-4 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлади.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, Комилов «Терроризм ва радикализмга қарши кураш» юқори даражали конференцияда иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси Тожикистон сафари чоғида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter