Абдулазиз Комилов Пентагон раҳбари билан нималарни гаплашди?
2021 йилнинг 1 июл куни Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делагацияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида Пентагон раҳбари вазир Абдулазиз Комиловни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.
Музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Турли даражалар ва йўналишлардаги мунтазам мулоқот сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Америка алоқалари ижобий ўсиш суратларини касб этаётганлиги, амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг Ўзбекистон томонидан кўп йиллардан буён қўллаб-қувватланаётганлигини олқишлади ҳамда ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter