Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов бошлиқ делегация Афғонистонда қатор масалаларни муҳокама қилди

Абдулазиз Комилов бошлиқ делегация Афғонистонда қатор масалаларни муҳокама қилди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди.

ТИВ маълумотига кўра, Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг қатор расмийлари билан учрашувлар ўтказди. 

Музокаралар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Томонлар ишнинг амалий босқичига тезроқ ўтиш зарурлигини таъкидладилар ва икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар ўзаро англашув руҳида ўтди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг