Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 январ кундуз куни ҳаво ўзгариб туради

8 январ кундуз куни ҳаво ўзгариб туради

Фото: Xabar.uz

8 январ кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг