67 кун денгизда сузиб юрган эркак тирик топилди
Камчатка қирғоғида икки ой аввал йўқолган қайиқда тирик одам топилди — унинг ёнида икки жасад ҳам бор эди.
4 август куни Михаил (46 ёш), Сергей (49 ёш) ва Иля Пичугин (15 ёш) китларни томоша қилиш учун денгизга чиқишади ва адашиб қолишади. Қайиқ 67 кундан кейин топилди. Тирик қолган Михаил жуда кўп — 50 кг вазн йўқотган, акаси ва жияни эса ҳалок бўлган.
Омон қолган Михаил Пичугин қайиқда содир бўлган воқеани айтиб берди.
Қайд этишича, 6 август куни қайиқнинг мотори ишдан чиқади ва улар қирғоқ томон 60 км эшкак эшишади, лекин эшкак синиб кетади, кейин лангар ишдан чиқади. Доимий ҳаракатланувчи кемалар ва вертолётлар уларни сезишмайди.
Озиқ-овқат учун уларда концентратлар, консерваланган нўхат ва тутган балиқлари бор эди. Бир ярим ойча ўтиб, 18 сентябр куни 15 ёшли Иля очликдан ўлади. Отаси умидсизликка тушиб, қайғудан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади, лекин Михаил уни сувдан олиб чиқади. Ўн кундан кейин Сергей ҳам очлик сабаб вафот этади.
Михаил ўзининг омон қолишига уни уйда онаси ва қизи кутаётгани куч берганини айтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter