662 минг хонадондаги жами 80 минг гектар томорқага 25-30 йил ичида илк бор сув етиб борди

Ўзбекистон президенти қатор соҳалардаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимларини кўрсатиб ўтди.
Йил бошидан 867 та «оғир» тоифадаги маҳаллага сув чиқариш учун 1,4 триллион сўм берилди. Бунинг ҳисобига 662 минг хонадондаги жами 80 минг гектар томорқага 25-30 йил ичида илк бор сув етиб борди.
Лекин сердаромад экин экиб, 2-3 марта ҳосил олиш ўргатилмаётгани қайд этилди.
«Томорқага сув етказиш учун сарфланган 1 сўм ҳисобидан ҳеч бўлмаганда 2-3 сўмлик маҳсулот яратилса, 662 минг оила мавсумда қўшимча 5-6 миллион сўм даромад кўради-ку!» — деди давлатимиз раҳбари.
Мисол учун, Қорақалпоғистондаги 89 та маҳаллага 150 миллиард сўм берилган. Мутасаддиларга бу маҳаллаларда томорқадан 350-400 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулот олиш бўйича тизим яратиш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter