Республика бўйича 6 ойда 2,2 млрд сўмлик ортиқча пенсиялар ҳисоблангани айтилди
Ўтган ярим йилда Пенсия жамғармаси тизимида 3 292 ҳолатда 5 млрд 718,3 млн сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланган.
Бу ҳақда Жамғарманинг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бошлиғи Дилшод Мирсаидовнинг маълум қилишича, ушбу хатоликлар қуйидаги йўналишларда йўл қўйилган:
– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3 млрд 510,3 млн сўм;
– Давлат пенсия ва нафақаларининг нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2 млрд 179,7 млн сўм;
– Ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизомининг бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 млн сўм.
Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.
Шунингдек, ортиқча тўловлар юзага келишига сабабчи бўлган 221 нафар ходимларига нисбатан турли интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 45 нафар айбдорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингани айтилди.
Шундан, 2 нафар ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва 17 нафар туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter