Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 ой ичида Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 344 нафар жиноятчи тутиб келтирилган

6 ой ичида Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 344 нафар жиноятчи тутиб келтирилган

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан, жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар юзасидан 344 нафар қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 2002 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Х.Ш. (Ангрен шаҳрида яшаган) Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Шу каби, яна бир ҳолатда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми ва 164-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 2015 йилдан буён қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган Р.П. (Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган) Россия федерацияси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, экстрадиция қилинган.

ИИББ маълумотига кўра, қидирувдаги шахсларнинг асосий қисми фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўтган 6 ойда турли сабабларга кўра бедарак йўқолган 23 нафар шахс вилоят ИИО ходимлари томонидан аниқланиб, яшаш манзилларига қайтарилиши таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг