Ўзбекистонда олти ойда 546,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 546,5 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 104,6 фоиз ни ташкил этди.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:
- январь ойида 93,9 минг тонна (ўсиш суръати 100,3 фоиз);
- январь-февраль ойларида 185,3 минг тонна (97,4 фоиз);
- январь-март ойларида 291,3 минг тонна (103,0 фоиз);
- январь-апрель ойларида 368,6 минг тонна (100,8 фоиз);
- январь-май ойларида 456,2 минг тонна (103,4 фоиз)ни ташкил этди.
Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушлар Бухоро вилояти 78,8 фоиз, Фарғона вилояти 21,1 фоиз, ҳамда 0,1 фоиз билан Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter