51 ёшли эркак шериклари билан сигарет дўконига ўғриликка тушди
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи Рустам, Баҳодир ва Шодиёр пойтахтнинг Олмазор туманидаги тамаки сотиладиган дўконлардан бирига деворни тешган ҳолда ўғриликка тушган.
Аниқланишича, жиноятчилар дўкондан 46 млн сўмдан ортиқ сигаретларни ўғирлаган.
51 ёшли Рустам сигарет дўконини ўмаришдан олдин бир неча марта у ерга киргани ва деворни бузиб кириш мумкинлигини сезгани ва шерикларини бунга жалб қилганини гапириб берди. У олдин ҳам бир неча марта судланган бўлиб чиқди.
Ушбу шахслар ўғриликдан кейин Самарқанд вилоятига қочиб кетишган. Тезкор гуруҳ уларни қўлга олиб, Олмазор тумани ИИБ тергов бўлимига топширган. Бунга қадар улар ўғирланган сигаретларни 14 млн сўмга сотиб, бўлишиб олишган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, ушбу шахслар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter