47 ёшли депутат коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Меҳнаткаш, фидойи инсон Абдураҳим Қурбоновнинг ёрқин хотираси депутатлик корпуси вакилларининг қалбида мангу яшайди, деб ёзилган парламент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган таъзияномада.
Абдураҳим Қурбонов 1974 йили Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дунёга келган. У 1996 йили Термиз давлат университетини тамомлаган.
2019 йил декабрида 80-Қизириқ сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Xabar.uz жамоаси Абдураҳим Қурбоновнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter