4 аёлни зўрлашда айбланган «Сити» футболчиси шартли озодликка чиқди
Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Менди жинсий зўравонликда айбланиб 2021 йил августда қамоққа олинган эди. Кеча у гаров эвазига озодликка чиқди.
Честер шаҳри қироллик суди уни 24 январга қадар шартли равишда озодликка чиқарди. 134 кун Ливерпулдаги Алткорс қамоғида ўтирган 27 ёшли француз декабр охирроғида Мачестерда жойлашган қаттиқ кузатувдаги ахлоқ тузатиш муассасасига ўтказилганди.
Судя Патрик Томпсоннинг айтишича, 24 январда навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади. Унгача футболчи рўйхатдаги манзилда яшаши, даъвогарлар билан алоқага чиқмаслиги ва паспортини судга топшириши керак.
Эслатиб ўтиш керак, Менди 4 нафар аёлни зўрлаганликда, бир аёлга нисбатан шилқимлик қилганликда айбланмоқда. Даъвогарларнинг айтишича, воқеалар 2020 йил октябр ва 2021 йил август ойлари орасида бўлган. Футболчи билан бирга унинг 40 ёшли дўсти Луи Саа Маттури ҳам шу жиноятда айбланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter