38 ёшли Криштиану Роналду энг яхши натижа қайд этди
Футбол бўйича Саудия Профессионал Лигасининг 19-турида «Ат-Таавун» дарвозасига гол урган Криштиану Роналду 2023 йилдаги голлари сонини 54 тага етказди.
Шу тариқа 38 ёшли Роналду йилнинг энг яхши тўпурарига айланди. Ундан кейинги ўринларни «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Бавария» футболчиси Ҳарри Кейн (ҳар иккаласида 52 тадан гол мавжуд) эгаллади. 4-ўриндан эса «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоланд (50 та гол) жой олди.
54 та гол — Криштианунинг 2016 йилдан кейинги энг яхши натижаси. Ўшанда Криш 55 та гол урган. Роналдунинг рекорди эса 2013 йилга тўғри келади, ўшанда 69 та гол урган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter