Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

38 нафар ёш ташаббускор «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди

38 нафар ёш ташаббускор «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юрт тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 38 нафар ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 29 июндаги фармон билан 45 нафар ёш авлод ушбу медал билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг