331 миллионлик «иномарка» ёки сурхонлик харидорнинг ҳасрати
Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига Термиз туманида яшовчи A.Ф. томонидан мурожаат келиб тушган.
Унга кўра, фуқаро 2023 йил 14 феврал куни Chery русумли автомашина сотиб олиш учун ADM Jizzakh МЧЖ билан шартнома тузган ва 331 900 000 сўм тўловни амалга оширган.
Шартнома шартларига кўра, автомобил шу йилнинг 15 май кунига қадар етказилиши белгиланган бўлса-да, машинадан ҳеч қандай дарак бўлмаган.
Ҳолат бўйича ҳудудий бирлашма ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, МЧЖ томонидан Chery русумли автомобил қисқа муддатда истеъмолчига етказиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter