33 кундан бери COVID-19 қайд этилмади — Хубэй
Хитойнинг коронавирус эпидемияси биринчи бўлиб тарқаган Хубэй провинциясида 33 кундан бери коронавирусни юқтириш бўйича биронта ҳолат аниқланмади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий комиссияси бир пайтлар коронавирус эпидемияси ўчоғи бўлмиш Хубэйда 4 апрелдан бери вирусни юқтириш бўйича ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди. Аммо ҳудудда симптомпсиз юқтириш ҳолати 626 кишида мавжуд ва улардан 13 нафари карантиндан чиқарилган.
Хитойда коронавирусни юқтириш бўйича жами аниқланган ҳолатларнинг 68 128 таси Хубэйга тўғри келган, шундан ҳам 50 333 таси провинция марказий шаҳри Уханда содир бўлганди. Хубэйда 2 майдан эпидемиологик хавф даражаси олийдан иккинчи даражагача пасайтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter