Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«32 метр чуқурликда»: Марокашда беш ёшли болани беш кундан бери қутқаришга уринишмоқда (видео)

«32 метр чуқурликда»: Марокашда беш ёшли болани беш кундан бери қутқаришга уринишмоқда (видео)

Марокашда чуқурлиги 32 метрли қудуққа тушиб кетган беш ёшли болани қутқаришга уринишларнинг бугун бешинчи куни. Якуний босқич бошланди... бола тирикми–йўқми — даргумон.

1 февраль куни боланинг отаси ўзлари сув ичадиган қудуқни (Шефшауэн вилояти) таъмирлаётган эди. Катталар бошқа ишларга овора бир пайтда беш ёшли Райан қудуқ яқинида ўйнаб, унинг ичига тушиб кетади ва 32 метр чуқурликда тиқилиб қолади. 

Қутқарувчилар ва кўнгиллилар беш кундан бери 32 метрлик қудуққа қулаган болакайни қутқариш ҳаракатида. Воқеа бутун мамлакатга овоза бўлди, болани қутқариш учун Райанга ёрдам ҳештэги остида ижтимоий тармоқда хабарлар тарқатилди.

Болага етиб бориш учун қутқарувчилар қудуққа параллел равишда туннел қазишлари керак эди. 

Қутқарувчилар бугун улар билан бола ўртасида икки метрдан камроқ масофа борлигини маълум қилишди.

Бироқ, тупроқ қулашидан қўрқиб, операция кечиктирилди ва қанча давом этиши ҳозирча номаълум.

Райаннинг ҳолидан хабар олиш учун қудуққа туширилган камерада сиз фақат унинг ёнбош ётганини кўришингиз мумкин. «Ҳозирда боланинг аҳволини аниқлашнинг умуман имкони йўқ. Лекин у тирик деб умид қиламиз», — деди қутқарув операциясига раҳбарлик қилган Абдулҳади Тамроний.

Пайшанба куни олинган камера тасвирлари боланинг тирик ва ҳушида эканлигини кўрсатди.  Шундан сўнг қутқарувчилар кислород ниқоби, озиқ-овқат ва сувни қудуққа туширишди, бироқ Райан улардан фойдалана олганми-йўқми — номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг