3 сентябрь кунги тест натижалари эълон қилинди
3 сентябрь куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни республикадаги 65 та обектда (48 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари ўтказилди.
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 фоизи қатнашди.
6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 ⁰C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.
40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилди.
75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида: 62 нафари телефон ва электрон қурилмалар, 7 нафари шпаргалка, 4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани, 2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter