3-8 апрел кунларидаги об-ҳаво сабаб тезкор хабар эълон қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати тезкор маълумот эълон қилди. Унда айтилишича, олти вилоятда қор кўчиш хавфи мажуд.
2024 йил 3-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 28 мартдан 2 апрелгача ҳам ушбу ҳудудлар аҳолиси қор кўчишидан огоҳлантирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter