Туркия саратонга чалинган 26 нафар ғазолик беморни даволаш учун қабул қилади
Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторини тарк этган йигирмадан ортиқ фаластинлик онкобеморлар, шу жумладан, болалар мамлакатимизга даволаниш учун олиб кетилади, дея Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжадан иқтибос келтирган BBC.
Туркия аввалроқ Мисрга дала шифохоналари, тез ёрдам машиналари ва генераторлар ортилган кема жўнатган эди. Улар Ғазодан Миср ҳудудига ўтган одамларни даволашда ишлатилиши мўлжалланган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири чоршанба куни саратон касаллигига чалинган 26 нафар фаластинлик Мисрга эвакуация қилинганини айтганди.
«Биз бу беморларни Туркияга олиб келишни режалаштирмоқдамиз», деган у турк телевидениесидаги чиқишида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter