Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик 2,5 ёшли Афрузбек боғчадан поезд йўлига қандай келиб қолганди? (видео)

Қашқадарёлик 2,5 ёшли Афрузбек боғчадан поезд йўлига қандай келиб қолганди? (видео)

Жорий йилнинг 12 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Қарши-Мароқанд темир йўл йўналишида қатновчи «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди 2,5 ёшли болани босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Расмий маълумотларда 2022 йил 9 сентябр куни содир бўлгани айтилган мазкур воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

Унда айтилишича, воқеа куни ўша куни соат 15:30 ларда содир бўлган. Бола поезд уриб кетишидан 15 дақиқа аввал ҳам тарбиячининг олдида бўлган.

Маълум қилинишича, болакайнинг маҳаллий ДХШ асосидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига келтирилганига 2 кунгина бўлган.

Болакайнинг бувиси набирасидан хабар олиш мақсадида ўша куни соат 12:00 ларда боғча тарбиячисига қўнғироқ қилган ва тарбиячи унга боланинг ёнида эканини, ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

– Қизим фарзандини олиб келганида, майли қолсин, ўзимнинг боламдай қарайман, деб олиб қолган. Ўша куни соат 12:00 ларда ҳам телефон қилган, болам инжиқлик қилмаяптими, деб. Тарбиячи соат 15:15ларда ҳам олдимда эди, деяпти. Соат 15:30да эса бу воқеа содир бўлган. 15 дақиқанинг ичда 2,5 яшар бола воқеа жойига қандай етиб борганига ҳайронмиз, – дейди боланинг бувиси Маҳбуба Шарипова.

Тарбиячи эса ўз кўрсатмасида боланинг деразадан ошиб, 5 дақиқа ичида йўқолиб қолганини ва уни қидирганини айтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур оилавий болалар боғчасининг айни пайтда фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг