Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

23 март. Венгрия мустақилликка эришди, электр лампочкаси учун патент, дарвоза тўрлари, Междуреченск фожиаси ва бошқа муҳим воқеалар

23 март. Венгрия мустақилликка эришди, электр лампочкаси учун патент, дарвоза тўрлари, Междуреченск фожиаси ва бошқа муҳим воқеалар

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон метеорология куни.

Воқеа-ҳодисалар

  • 1841 йил — Ричард Биэрд Лондонда Европадаги биринчи фотоательени очди. Бир йил аввал шунга ўхшаш муассаса Александр Уолкотт томонидан Нью-Йоркда ишга туширилганди.
  • 1848 йил — Венгрия Австриядан мустақил бўлиб чиқди.
  • 1876 йил — рус муҳандиси Павел Яблочков электр лампочкаси учун патент олди.
  • 1891 йил — футбол дарвозаларида илк марта тўр ишлатилди. Ўшанда Англияда мамлакатнинг Шимол ва Жануб терма жамоалари майдонга тушганди.
  • 1956 йил — биринчи ислом республикаси — Покистон юзага келди.
  • 1983 йил — собиқ иттифоқнинг ултрабинафша телескопи — «Астрон» ишга туширилди.
  • 1994 йил — «Аэрофлот» авиакомпаниясининг «А-310» самолёти Междуреченск осмонида ҳалокатга учради.
  • 2001 йил — «Мир» орбитал станцияси Тинч океанининг жанубида, Фижи ороллари яқинида чўктириб юборилди.
  • 2007 йил — «Трансавиаэкспорт» авиакомпаниясининг «Ил-76» самолёти Могадишода ҳалокатга учради.

Таваллуд кунлари

  • 1749 йил — Пьер-Симон Лаплас, француз астрономи, математик (1827 йили в.э.).
  • 1881 йил — Роже Мартен дю Гар, француз ёзувчиси, 1937 йилги Нобел мукофоти лауреати (1958 йили в.э.).
  • 1887 — Хуан Грис, испан рассоми ва ҳайкалтароши, кубизм асосчиларидан бири (1927 йили в.э.).
  • 1910 йил — Акира Куросава, япон кинорежиссёри (1998 йили в.э.).
  • 1912 йил — Вернер фон Браун, немис олими, ракетасозлик асосчиси (1977 йили в.э.).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг