Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2050 йилда дунё нуфуси 10 миллиардга етади

2050 йилда дунё нуфуси 10 миллиардга етади

Фото: «aa.com.tr»

Ҳар йили, тахминан, 84 миллион нафарга ошиб бораётган дунё аҳолиси сони 2050 йилда 10 миллиардга, асримиз сўнгида эса 11,2 миллиардга етиши тахмин қилиняпти. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) маълумотларига кўра, икки минг йил аввал дунё нуфуси 300 миллион бўлган.1600 йилда 600 миллионга, 1804 йили 1 миллиардга, 1900 йили 1,5 миллиардга ва 2011 йили 7 миллиардга етган.

Дунё миқёсида аҳоли сонининг кескин ўсиши 1950 йилдан кейин кузатилди.

Айни пайтда дунё аҳолиси сони 7,7 миллиард кишини ташкил қилмоқда.

Ҳар йили аҳоли сони 84 миллион кишига кўпаймоқда. Шу кетишда жаҳон аҳли сони 2050 йилда 10 миллиард, аср сўнгига бориб эса 11,2 миллиардга етади.

2050 йилда дунё аҳолисининг ярми фақат тўққизта давлат: Ҳиндистон, Нигерия, Конго, Покистон, Эфиопия, Танзания, АҚШ, Уганда ва Индонезияда яшайди.

UNFPA маълумотларига кўра, 2017–2050 йиллар мобайнида дунё аҳолиси 2,2 миллиард кишига кўпаяди. Жаҳон нуфусига Африка қитъасидан 1,3 милиард, Осиёдан 750 миллион киши қўшилади.

2017–2050 йилларда Европа қитъаси аҳолиси сони камаяди. Тахминларга кўра, 2017–2050 йилларда 51 та давлат аҳолиси сони камаяр экан. Бу давлатларнинг аксарияти Европада жойлашган.

2010 ва 2050 йиллар мобайнида муҳожирлар ҳисобига АҚШ нуфуси 1,1 миллион, Канаданики 214 минг, Англияники 174 минг, Испанияники 170 минг, Германияники 110 минг, Францияники 100 минг кишига кўпаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг