Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йил 1 январдан Ҳукумат портали ягона платформаси ишга туширилади

2023 йил 1 январдан Ҳукумат портали ягона платформаси ишга туширилади

2023 йил 1 январдан тегишли давлат органлари (24 та) расмий веб-сайти ва порталларини «Ягона дарча» тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.

Бу борада Президентнинг «2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, 2022 йил якунигача:

  • аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади;
  • 40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади;
  • электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади.

2023 йил якунигача:

  • рақамли технологиялар соҳасида йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади;
  • давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

Қолаверса, 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.  

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг